Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар тингланди

30.06.2022, 17:51

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар тингланди

Тупроққалъа туман ҳокимлиги биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасинининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова, партия вилоят кенгаши бўлим мудири Шухрат Атажанов, Халқ депутатлари Тупроққалъа туман кенгаши депутатлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилар ва хотин-қизлар фаоллари, халқ таълими вакиллари ҳамда  тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Н.Қутлимуратова Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши халқимиз орзу-умидлари ва истакларига тўла мос келиши, инсон қадри улуғланаётган бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу муҳим ташаббус ва келгусида ўтказиладиган референдум бўлажак Конституциямиз халқимиз талаб ва эҳтиёжларига тўлиқ жавоб бера оладиган том маънодаги Бахтимиз Қомуси сифатида кучга киритилишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, халқ вакили тадбир иштирокчиларига мазкур Конституциявий қонуни лойиҳасидаги ҳар бир боб ва моддага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.

Қизғин бахс-мунозараларга бой ўтган учрашувда иштирокчилар ҳам ўз таклиф, фикр мулоҳазалари билан иштирок этди.

Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+