Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда

30.06.2022, 17:13

Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова иштирокида Ғаллаорол туманидаги "Самарқанд" ҳамда Бахмал туманидаги “Ўсмат” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Бу учрашувларда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан атрофлича маълумот берилди. 

Таъкидланганидек, лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилгани, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этаётгани қайд этилди.

Учрашув давомида конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Зайниддин Эшқулов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+