Ишчи гуруҳ фаолияти: Чарм-пойабзал соҳаси республикамизда саноатнинг етакчи ва “драйвер” тармоқларидан бирига айланиб бормоқда

01.07.2022, 16:02

Ишчи гуруҳ фаолияти: Чарм-пойабзал соҳаси республикамизда саноатнинг етакчи ва “драйвер” тармоқларидан бирига айланиб бормоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси, Бюджет ва иктисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтазилди.

Унда Давлат дастурининг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга кўпайтириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Очиқ ва қизғин руҳда ўтган бу тадбир давомида мазкур Давлат дастури ижроси бўйича таҳлилий маълумотлар билан уйғунликда маъруза қилган “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Ф.Бобоевнинг ахборотлари ва таклифлари мазмунан кенг қизиқиш уйғотган бўлса, вазифани амалга оширишнинг йўналишлари ва босқичлари кесимида батафсил маълумот беришга қаратилган, Уюшманинг масъул раҳбар ходимлари томонидан тақдимот материаллари баён этилиши мобайнида томонлар ўртасида кўплаб ахборот ва фикр алмашувлари билан кечганлиги билан ҳам аҳамиятга эга бўлди.

Президентимизнинг 2022 йил 26 февралдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан соҳа бўйича стратегик вазифаларнинг мантиқий давоми сифатида бир қатор топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу Қарорга мувофиқ, соҳада келгуси беш йилга мўлжалланган мақсадли параметрлар белгиланган бўлиб, унда ҳудудларда чарм маҳсулотидан пойабзал ва чарм-атторлик тайёр маҳсулотлари, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш орқали 2026 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 18,6 трлн. сўмга етказиш, яъни 2021 йилга нисбатан 4,2 марта, 2022 йилга нисбатан эса 3,4 мартага ошириш назарда тутилган.

Соҳага берилаётган алоҳида эътибор натижасида бугунги кунда чарм-пойабзал соҳаси республикамизда саноатнинг етакчи ва “драйвер” тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Соҳани яна ривожлантириш, ишлаб чиқариш, экспорт, инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор ишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда, жумладан, маҳаллий ҳамда хорижий салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш эвазига, ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмларини оширишга эришилаётганлиги рақамли далилларда ўз аксини топган.

Жумладан, 2022-2026 йиллар учун соҳа бўйича жами қиймати 1 млрд. доллар бўлган 555 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, шундан улардан 218 млн. долларлик 120 та қисми 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги диққатга сазовор. Ушбу инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига соҳа бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2022 йилда 5,5 трлн. сўмга, экспорт ҳажмини 450 млн. долларга етказишга эришилиши белгилаб олинган.

Тадбирда Ишчи гуруҳи ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти ўртасида Давлат дастури ижроси жараёнида тизимли ва изчил ҳамкорлик, шунингдек, жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб боришга ҳамда Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+