Тафаккур ва салоҳият синови

01.07.2022, 16:09

Тафаккур ва салоҳият синови

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Ёшлар ва бизнес тузилмалари” бўлими ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида  воҳа олийгоҳларида  таълим олаётган талаба ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда  Қарши Ирригация ва агротехнологиялар институти, Тошкент Ахборот технологиялари институти Қарши филиали ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ўзаро беллашдилар.

Мазкур беллашувни ўтказишдан асосий мақсад - Янгиланаётган Ўзбекистон ёшларининг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашишдан иборат. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан пировард мақсад –бўлғуси Ренессанснинг асосий бўғинлари бўлган оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни давр талаблари даражасига олиб чиқишдир. Ватанимиз тақдири, эртанги кунимиз қандай бўлиши ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги бугунги саъй-ҳаракатларимиз билан чамбарчас боғлиқ. Ёшлар ўртасида ташкил этилаётган ана шундай тадбирлар асносида  улар дуч келаётган қийинчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф қилишга кўмаклашаяпмиз. Зеро, ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши муайян ютуқларга эришиши, халқининг фаровон бўлиши ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътиборга боғлиқ эканлиги дунё тамаддунида ўз исботини топган.   

Сиёсий –ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бераётган самаралар, партия “Ёшлар қаноти” фаолияти,  ёшлар учун яратилаётган қулайликлар, учинчи Ренессанс, Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мавзуидаги савол-жавобларда фаол иштирок этган ёшлар партия вилоят кенгашининг совғалари билан тақдирландилар. 

Шаҳзод ОРИПОВ,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

“Ёшлар ва бизнес тузилмалари” бўлими мудири

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+