Депутат ёшлар билан учрашди

01.07.2022, 16:11

Депутат ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида сайловчилар билан учрашди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда халқ вакили Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, лойиҳа юзасидан ўтказиладиган умумхалқ муҳокамасида аҳоли, айниқса ёшларнинг фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаати, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди.

Сўнг халқ вакили ёшлар билан учрашди. Беруний тумани 2-сектор ҳудуди Навоий овули фуқаролар йиғини маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда битирувчи ёшлар билан суҳбатлашилди. Уларнинг таклифлари, муаммолари, фикрларини эшитди.

Туманда “Ёшлар дафтари” орқали ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича йил давомида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2-сектор ҳудудидаги 10 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида 10 872 нафар ёш истиқомат қилади. Бугунги кунга 329 нафар ёш “Ёшлар дафтари” платформасига онлайн ариза бериш орқали рўйхатдан ўтган. Ушбу ёшларнинг 263 нафарига 329,6 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан 18 нафарига 66,7 миллион сўм контракт маблағи ва 37,8 миллион жарроҳлик амалиёти пули тўлаб берилди.

Учрашув якунида ёшларга байрам совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+