Депутатга билдирилган мурожаатлар жойида ҳал этилди
01.07.2022, 16:18

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоев сайлов округи ҳудудидаги Юксалиш ва Ижодкор маҳаллаларида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.
Юксалиш маҳалласи 7-Нуробод кўчаси аҳолиси томонидан электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича билдирилган мурожаат Давлатобод электр тармоқлари корхонаси мутахассисларини жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилди.
Ховли деворини янгилашда амалий ёрдам сўраб билдирилган 2 та мурожаат бўйича "Юксалиш" МФЙ 7-Нуробод кўчаси 10-уйда яшовчи аёллар дафтарига киритилган фуқаро Турматова Феруза ва "Ижодкор" МФЙ Гулзор кўчаси 114-уйда яшовчи фуқаро Хожаханова Матлубага бетон ғишт махсулотлари ҳомийлик асосида олиб берилди.
Иш билан таъминлаш юзасидан билдирилган 15 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, уларни “Art Soft Tex” ва “Art Soft Chimboy” ишлаб чиқариш корхоналарига тикувчи, тозаловчи, қадоқловчи, сараловчи ва бўёқчи йўналишларга ишга таклиф этилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат Ўрта чирчиқликларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш билан шуғулланди
16.08.2022, 11:08
-
Депутатлар банк раҳбарларининг ҳисоботини тинглади
16.08.2022, 10:57
-
O'zLiDeP депутати ҳомийлигида 19 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди
12.08.2022, 16:14
-
Депутатлар ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
12.08.2022, 16:00
-
Депутатлар кўмагида Шарқ тонги маҳалласининг сув тармоғи янгиланмоқда
10.08.2022, 15:58
Фикрингизни қолдиринг