Оққўрғонлик партия хайрихоҳлари бўлган ёшлар эътироф этилди

01.07.2022, 16:19

Оққўрғонлик партия хайрихоҳлари бўлган ёшлар эътироф этилди

Сўнгги йилларда юртимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Хусусан, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва  халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётгани, Янги Ўзбекистонни барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётгани алоҳида эътирофга молик.

2017 йилдан бери бутун мамлакат миқёсида кенг нишонланиб келаётган “Ёшлар куни” эса келажак эгаларининг том маънодаги интиқиб кутиладиган қувончли байрамига айланди.

Юртимиз бўйлаб ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган фестиваллар барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлмоқда. Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилмоқда.

O’zLiDeP ҳам мамлакатда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ўз олдидаги устувор вазифа сифатида кўради.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши “Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими” ташаббускорлигида Оққўрғон туманида партия хайрихоҳлари бўлган ёшлар билан ташкил этилган навбатдаги тадбир ҳам айни вазифани самарали амалга ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши “Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими” мудири Умидали Хайдаров, туман Кенгаши аппарат раҳбари Шавкат Атемов, туманнинг илғор ёшларидан иборат партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Ёшлар билан ўзаро мулоқот чоғида партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Шавкат Атемов партия  бугун мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига юқори фуқаролик масъулияти ва замонавий дунёқарашга эга ёшлар кириб келаётганини алоҳида эътироф этишини уқтирди.

Шунингдек, партия халқнинг фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр, янги, рақобатбардош ва халқаро ҳамжамият учун очиқ мамлакатни барпо этиш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш вазифаларини ҳал қилишга қодир, келажаги порлоқ, аҳил жамоага таяниши борасида ҳам сўзлади.

Тадбирда сўз олган Шохрузбек Йўлдошев юртимизда ёшларга берилаётган эътибор уларнинг эзгу орзу-интилишларни амалий ҳаракатга айлантириб, салмоқли натижаларга эришишларига замин яратаётганини алоҳида ифтихор билан тилга олди.

Тадбир якунида ташкилотчилар ёшлар вакилларини байрам мунсоабати билан муборакбод этишиб, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимизга келгусидаги ўқиш ва иш фаолиятларида омад ва зафарлар тилашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+