Қонунчилик палатаси депутати маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчиларига Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан таништирди

01.07.2022, 16:21

Қонунчилик палатаси депутати маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчиларига Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан таништирди

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов томонидан Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари, БПТ раислари, ёшлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар бўйича кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, 66 та моддага 200 дан ортиқ ўзгартиш ва 6 та янги модда ҳамда унга киритилаётган 16 та янги норма хусусида сўз юритилиб, мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+