Бош Қомусимизда ижтимоий тафовутларни камайтириш белгиланмоқда

01.07.2022, 16:24

Бош Қомусимизда ижтимоий тафовутларни камайтириш белгиланмоқда

Конституцион қонун лойиҳасининг 45-моддасида давлат аҳолининг  ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини оширишга, уларга жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чоралар кўриши белгиланмоқда. Ваҳоланки, ушбу ўзгартириш ижтимоий давлат тамойилини асослайди.

Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов иштирокида ўтказилган учрашувда айни шу жиҳатлар ҳам тилга олинди. Унда Конституцион қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиришларда ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат принциплари асосида муносиб яшаш шароитларини яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш назарда тутилаётгани таъкидланди.

Учрашув давомида депутат фуқароларнинг муаммоларига ҳам қулоқ тутди ва уларнинг ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+