Конституцияда оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш белгиланмоқда

01.07.2022, 16:25

Конституцияда оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш белгиланмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаларини ташкил қилиш изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги “Пистамозор”, “Иқбол”,”Баркамол” ва “Бўстон” МФЙларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатларии ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик паласи депутати Умидахон Зокирова,  корхона ва ташкилот раҳбарлари, партия фаоллари, ёшлар, фахрийлар, шаҳардаги МФЙ раислари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтган учрашувлда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида маълумотлар берилди. Бош Қонунга киритилган ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди.

- Давлатимиз раҳбари жорий йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида, “оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, давлатнинг эркаклар ва аёллар, оилалар ва болалар, ёшлар ва нуронийлар, ногиронлиги бор шахслар, мамлакатда ёки унинг ташқарисида бўлишидан қатъи назар, барча инсонлар ҳақида қайғуриши Конституцияда мустаҳкамланиши зарур”лиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди,  - дейди депутат Умидахон Зокирова. - Мазкур қўшимчани киритишга зарурияти шундан иборатки, ушбу нормани киритиш орқали никоҳ томонларнинг эмас, айнан эркак ва аёл ўртасидаги келишув эканлигига аниқлик киритилмоқда. Қолаверса, мазкур норма “оммавий маданият” унсирларини олдини олишга қаратилган чораларни қонун даражасида ҳимоясини таъминлайди.

 

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+