Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устунлиги тамойили янгиланаётган Конституцияда аниқ ифода этилмоқда

01.07.2022, 16:26

Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устунлиги тамойили янгиланаётган Конституцияда аниқ ифода этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Санжар Хамидуллаев “Камолон дарвоза” МФЙ фаоллари иштирокида мулоқот ўтказди.

Тадбирда депутат томонодан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар ва қўшимчалар бўйича кенг тушунчалар берилди.

- 2022 йил 20 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устунлиги тамойилини янгиланаётган Конституцияда аниқ ифода этиш зарурлиги таклиф этилди, - деди депутат Санжар Хамидуллаев. - Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо, ижтимоий муносабатларнинг жуда кенг. Ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    641
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+