Конституциявий қонун лойиҳаси “O‘rikzor savdo kompleks” МЧЖда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди

01.07.2022, 16:29

Конституциявий қонун лойиҳаси “O‘rikzor savdo kompleks” МЧЖда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди

“O‘rikzor savdo kompleks” МЧЖ маънавият ва маърифат залида Конституциявий ислоҳотлар жараёнига бағишланган тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда O`zLIDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Дилшод Шоумаров, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова ва Савдо комплексида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича тадбир иштирокчиларига кенг маълумотлар берилди.

Жумладан, Конституцияга тузатишлар фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқларини, хусусий мулкчиликни, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя килишга каратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Бунда: давлат тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни, шарт-шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда, товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда, ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк булиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда,  давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлилиги, унинг устидан жамоатчилик назорати амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+