Конституциявий Қонун лойиҳаси Ромитанлик сайловчилар муҳокамасида

01.07.2022, 16:30

Конституциявий Қонун лойиҳаси Ромитанлик сайловчилар муҳокамасида

Ромитан туман "BCT Cluster" МЧЖ мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасинининг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова, партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов, туман ҳокими маслаҳатчиси, партия фаоли масъул ходими Робия Сафарова, O’zLiDeP туман Кенгаши аппарати раҳбари Насриддин Воҳидов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими ходимлари, МФЙ вакиллари ҳамда  тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан депутат Эмма Аслонова Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаларини ташкиллаштиришда жамоатчилик фаоллигини ошириш зарурлиги хусусида гапирар экан, Констиутуциявий комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиққанидан далолат беришини таъкидлаб ўтди. Конституциявий комиссия томонидан чуқур муҳокамадан ўтказилиб, ҳозирда Қонунчилик палатасига киритилган  таклифлар бўйича  жорий йил 25 июнидан бошлаб барча вилоят, шаҳар ва туманлар, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида кенг муҳокама қилинаётганлиги,  бу жараёнда фаоллар, жамоатчилик ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириши лозимлиги  хусусида тўхталиб ўтди.  

Йиғлишда O’zLiDeP вилоят Кенгаши аппарати раҳбари Б.Очилов, туман ҳокими маслаҳатчиси Р.Сафаровалар ҳам сўзга чиқиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий Қонун лойиҳаси, унга киритилган бир қатор қўшимча моддалар, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 4 та йўналишдаги 14 та таклиф бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Конституциявий қонун лойиҳаси йиғилиш давомида қизғин муҳокама қилинди ва унда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+