Партия қуйи бўғинларида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

01.07.2022, 16:33

Партия қуйи бўғинларида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши томонидан “Пойтахт худуд газ”  ходимлари иштирокида “Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур ташкилотда партиянинг қуйи бўғини ташкил қилинган бўлиб, партия фаоллари иштирокда Конституциявий қонун лойиҳасига қатор таклифлар олинди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ва иштирокчилар ўз таклифларини билдиришди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+