Конституциявий қонун лойиҳаси маҳалладаги хотин-қизлар, фаоллар, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди
01.07.2022, 18:08

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокимлигида конституциявий ислоҳотлар ва таклифлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова туман ҳокимининг Хотин кизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, маҳалла раислари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Тадбирда депутат Мавлудахон Ибрагимова сўзга чиқиб Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, давлатимизда юритилаётган ислоҳотларнинг бош омили инсон қадри ва уни улуғлашга қаратилгани ҳақида гапириб ўтди. Ва тиббиёт соҳасида ҳам бўлаётган катта ўзгаришлардан ҳам хабардор этди.
Табирда сўз олганлар Конституцияга ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади
16.08.2022, 11:06
-
Пахтачиликда нархнинг эркинлашиши фермер манфаатларини ошишига хизмат қилади
12.08.2022, 10:46
-
Давлат органларида фуқаролик хизматини ўташ тартиби, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди
09.08.2022, 15:35
-
Давлат хизматчиси тажриба ва салоҳиятга қараб танланади
05.08.2022, 18:18
-
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот муаммоларга ечим топишнинг энг мақбул йўли
04.08.2022, 16:35
Фикрингизни қолдиринг