Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

04.07.2022, 14:25

Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари давом этмоқда.

Вобкент тумани "Косари" МФЙ да ташкил қилинган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP туман Кенгаши ва МФЙ фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши аъзоси Бахтиёр Бобоқулов тадбир иштирокчилари диққат эътиборини шу кунларда мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён – Конституциявий Қонун лойиҳасининг муҳокамасига қаратди.

Лойиҳага киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар халқимиз туб манфаатларига хизмат қилишини айтиб ўтди. Бўлажак янги Конституцияда халқимиз хохиш-иродаси, орзу-интилишлари ва пировард мақсадлари ўз ифодасини топишини таъкидлади.

  • Кўрилди
    159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+