Мирзачўлда депутатлар туман ҳокимининг ўринбосари ҳисоботини эшитди

04.07.2022, 14:27

Мирзачўлда депутатлар туман ҳокимининг ўринбосари ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси юзасидан амалга оширлаётган ишлар борасида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Сирож Сиддиқовнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасаддининг таъкидлашича, бугунги кунда туманда 10000 га яқин хонадонларда 54 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туман маркази Гагарин шаҳри, республикамизда биринчилардан бўлиб, “Обод қишлоқ” ва“Обод маҳалла” дастурига тушган аҳоли масканларидан бири. Мазкур дастур доирасида нафақат туман маркази, балки маҳаллаларда ҳам арзирли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айни пайтда туманда ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Бироқ, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда баъзи бир камчиликлар ҳам бор. Жумладан, баъзи жойларда сув босими паст. Бу эса аҳолини мунтазам равишда ичимлик суви билан таъминлашда қийинчиликлар туғдирмоқда. Мутасаддининг фикрича, хонадонларга сув ҳисоблагичларни ўрнатиш  аҳолининг ичимлик сувини тежаб ишлатишига сабаб бўлади. Бу эса сув босими меъёрига келишида қўл келиши мумкин.

Бундан ташқари қўшимча ичимлик суви қудуқлар қазиш режалаштирилаётганлигини ва бунга буюджет маблағларидан етарлича пул ажратилганлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Рустам Ачилов,

O`zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+