Конституциявий қонун лойиҳаси бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокама қилинмоқда

04.07.2022, 14:29

Конституциявий қонун лойиҳаси бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокама қилинмоқда

Айни пайтда ўз сафларига 6596 нафар маслакдошларимизни бириктирган O'zLiDeP Зомин туман Кенгаши таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири - туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қошида фаолият олиб бораётган  БПТда ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда электорат вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб конституциявий ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва тарихий зарурияти ҳақида сўз юритилди

-Бош Қомусимиз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда асосий ҳужжат бўлиши ва янада мукаммал бўлиши лозим, - дейди БПТ раиси Н.Хўжамқулова. -  Эндиликда конституциямизда “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойиллари ва шу сингари эзгу ғоялар акс этади. Бу эса Конституциямизни янада халқчил, демократик принципларга тўлиқ жавоб берадиган Бахтимиз Қомусига айланишини таъминлайди.

Тадбир давомида депутатлар ва партия фаоллари ҳам Конституцияга  ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси юзасидан  ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Примқул Нурматов,

O'zLiDeP Зомин туман Кнгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+