Конституциявий ислоҳотларда тадбиркорлик дахлсизлиги кафолатланмоқда
04.07.2022, 14:33

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши қошидаги "МЕХМАШ" масъулияти чекланган жамиятидаги бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда Конституциявий ислоҳотлар тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги асосий халқаро стандартлар; миллий қонунчилик, қадриятлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибаси; илғор хорижий тажриба – 100 дан ортиқ мамлакат конституциялари, улардан 20 таси сўнгги 5 йилда қабул қилинганлиги гапирилди.
Депутат С.Гаппарова Конституциявий тузатишлар, биринчи навбатда, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг муайян шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланишини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш якунида корхона ходимлари томонидан аниқ таклифлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Иштирокчиларининг ҳар бири эътирофга лойиқ
16.08.2022, 11:21
-
Пахтачиликда янги давр бошланди
16.08.2022, 11:16
-
Депутат Ўрта чирчиқликларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш билан шуғулланди
16.08.2022, 11:08
-
Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади
16.08.2022, 11:06
-
Шижоатли, изланувчан, ташаббускор
16.08.2022, 11:05
Фикрингизни қолдиринг