Конституция – ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати

04.07.2022, 14:36

Конституция – ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси Нуробод ҳудудий бошқармаси қошидаги партия бошланғич ташкилотида туман ҳокимлиги, туман ички ишлар булими, Нуроний ва Маҳалла жамғармалари билан ҳамкорликда ташкилот ишчилари, партия фаоллари, БПТ раислари иштирокида “Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

“Инсоннинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир, улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” деган таклиф илгари сурилди, - дейди O'zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши раиси Абдурахмоан Шарипов  - Ҳозирги вақтда Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасидаги изчил сиёсатимизни асосий қонунимизда мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Тадбирда мавзу юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди. Давра суҳбати якунидан таклифлар йиғиб олинди. Иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга халқ вакиллари томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Марҳабо Усанова,

O'zLiDeP Нуробод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+