Конституциявий қонун лойиҳасига БПТ фаоллари ўз таклифларини билдирди

04.07.2022, 14:39

Конституциявий қонун лойиҳасига БПТ фаоллари ўз таклифларини билдирди

O’zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Захидов, O’zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши вакиллари, партия фаоллари ва мазкур давлат унитар корхонаси ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтилди.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+