Конституциявий ислоҳотлар халқимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда

05.07.2022, 14:51

Конституциявий ислоҳотлар халқимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда

Навбатдаги очиқ муҳокамалардан бири O’zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Металлург” маданият саройида ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ лар раислари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари, шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Қизғин муҳокама руҳида ўтган тадбирни O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев олиб бораркан, мамлакат Конституцияси ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг нақадар ҳаётийлигидан далолат беришини таъкидлади.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига киритилгани Асосий қомусимизни такомиллаштириш йўлидаги яна бир муҳим ҳуқуқий қадам эканини қайд этди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов мамлакат Конституциясига киритилаётган айрим ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўхталди.
Хусусан, 13-моддага “инсон қадри учун” ғояси киритилаётганини алоҳида эътироф этиб, уни батафсил шарҳлаб берди.
Ушбу қўшимча “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бораётганини қайд этди.

Шунингдек, тадбирда унга йиғилганларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Очиқ мулоқот тарзида кечган тадбирда йиғилганларга барча жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда олинаётган барча таклиф ва мулоҳазалар бирма-бир ўрганилиши, мамлакат ривожи, унда инсон қадрининг юксалиши учун асос бўладиган ташаббусларни ишлаб чиқиш масаласига масъулият билан тизимли ёндашилаётгани ҳақида уқтирилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+