Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

05.07.2022, 15:14

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мирзамова Барнохон ўзиниг сайлов округида аҳоли ўртасида муҳокама йиғилишларини ўтказиб келмоқда.

Галдаги муҳокама Наманган вилоятининг Давлатобод туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳокимлик аппарати ҳодимлари ўртасида ўтказилди.

Тадбирда депутат Мирзамова Барнохонинг ёрдамчиси Ф.Аҳмедов, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати С.Гаппарова ва Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши котибияти мудири Т.Абдуллаевлар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига Конституциявий ислоҳотлар жараёни, Конституциявий комиссия фаолияти, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Хусусан, нотиқлар Конституциявий қонун лойиҳаси амалдаги Конституциянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар ҳамда 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритишни назарда тутаётгани, уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “Инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганини таъкидлаб ўтишди.

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+