Конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамасида жиззахлик ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар

05.07.2022, 15:47

Конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамасида  жиззахлик ёшлар  ҳам фаол иштирок этмоқдалар

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси жиззахлик ёшлар томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан вилоятдаги йирик корхоналарда, маҳаллаларда ташкил этилаётган тадбирларда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари , ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишмоқда.

- Конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамасида ёшларимиз айниқса фаол иштирок этмоқда, - дейди O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари Холбек Асатов. – Чунки, Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси – нафақат бугунимиз, балки бахтли  келажагимизнинг ҳам тамал тоши эканлигини барча ёшларимиз яхши англаб туришибди.

Бўлиб ўтаётган учрашувларда жорий йил 20 июнь куни давлатимиз  раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳияти ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эътиборга молик томони, ҳар бир тадбирда ёшлар томонидан кўплаб асосли таклифлар билдирилмоқда.

-Конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамасида талабалар томонидан айниқса кўп таклиф билдирилмоқда, -дейди O’zLiDeP фаоли, ЖДПИ талабаси Элбек Раимқулов. - Биз бўлажак педагоглармиз. Шу сабаб, менинг таклифим ҳам соҳага таалуқли. Конституцияда педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигини акс эттириш керак.

- Мен Жиззах политехника институтида таҳсил оламан, - дейди яна бир O’zLiDeP фаоли Қодирий Қоплонбек Сафаров. – Бир неча ихтиролар эгасиман. Мен, ҳар бир шахснинг қонун билан қўриқланадиган интеллектуал мулк ҳуқуқига эгалигини конституциявий мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қиламан.

Ёшлар томонидан ҳар бир тадбирда  бундай  асосли таклифлар билдирилаётгани ёшларимиз жамиятимизда кечаётган ўзгаришларнинг, янгиланишларнинг энг фаол аъзолари эканлигидан далолатдир.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган конституциявий ислоҳотлар жараёнига доир устивор йўналишлар, қонун лойиҳасига киритилиши таклиф қилинаётган қўшимча ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда  партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларининг масъулиятини янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+