Меҳнатга муносиб рағбат зарур

05.07.2022, 16:20

Меҳнатга муносиб рағбат зарур

Инсоннинг меҳнатга ва муносиб ҳаёт шароитларига, ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш – конституциявий ислоҳотларнинг муҳим мақсадидир.

Мамлакатимизда ўтган қисқа даврда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган “темир”, “аёллар”, “ёшлар” дафтарлари, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари ўзининг дастлабки ижобий натижаларини бермоқда. Бироқ, мазкур ишлар мунтазам, тизимли амалга оширилиши, ортга қайтмайдиган жараёнга айланиши учун мустаҳкам конституциявий кафолат лозим. Айни мана шу жиҳатлар Конституциявий қонун лойиҳасидан ўрин олган.

Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида ушбу мавзуга алоҳида урғу берилди. Яна Асосий қонунимизда ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқини мустаҳкамланаётгани айтиб ўтилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.Хўжамқулов, вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, қонун лойиҳасидаги бошқа жиҳатлар ҳам батафсил тушунтирилди. Бу борада жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларига ҳам қулоқ тутилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+