Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш белгиланмоқда

06.07.2022, 16:39

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш белгиланмоқда

O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирни O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Қаландаров очиб берди ва олиб борди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар бўйича тадбир иштирокчиларига кенг маълумотлар берилди.

Бош қомусимизда фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш белгиланмоқда. Бунда: ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан турли чекловлар ўрнатиш, шунингдек уларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланмоқда. Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиши учун шароитлар яратишга ҳамда ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриши белгиланмокда, давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши, давлат пенсияларини, нафақаларини ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турларини тайинлаши мустаҳкамланмоқда. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг тақиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституция билан белгиланмоқда.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+