Конституциявий ислоҳотлар: Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт

06.07.2022, 16:41

Конституциявий ислоҳотлар: Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт

Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда барча ислоҳотлар, барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун деган тамойилга тўла амал қилинаётгани қувончли, албатта. O‘zLiDeP  Андижон туман Кенгаши томонидан "Бахридил-имкон ривожи" МЧЖ қошидаги партия қуйи бўғинида ўтказилган "Менинг Конституциям" мавзусидаги учрашувда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари,  ёшлар, фахрийлар иштирок этди.

Учрашувда сўз олганлар таклифларнинг бош мақсади ҳам айни тамойилни ўзида акс эттириши мақсадга мувофиқ эканлигини эътироф этдилар.

-Масалан, “Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норманинг Асосий Қонунда намоён бўлиши мамлкатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг қадри баланд, инсон деган олий тушунчага мувофиқ эканини англатади, - дейди халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Нодирбек Маликов. - Киритилаётган мазкур банд юртимизда озодликдан маҳрум этилган барча шахсларнинг қадр-қиммати таъминланишини кафолатлайди. Демак, маҳбусларга нисбатан ҳам ғайриинсоний муносабат таъқиқланади. Ўзбекистонда фуқаро қилган жинояти учун қонуний жазоланади ва ҳар қандай ташқи тазйиқлар ўтказиш таъқиқиланади.

Ушбу қоида билан маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа инсонийликдан четдаги муносабатларда бўлишдан ҳимояланиш ҳуқуқий гаров бўлиб хизмат қилади.

Иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва таклифлар ёзиб олинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+