Партия таянч бўғинида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди

06.07.2022, 16:49

Партия таянч бўғинида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди

Айни кунларда барчамиз “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги  Коституциявий Қонун лойиҳасинининг умумхалқ муҳокамасидан ўтаётгани жараёнининг гувоҳи бўляпмиз.

Мазкур масалага бағишлаб Жондор туман маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш жамғармаси ҳузурида ташкил этилган партия қуйи бўғинида O’zLiDeP туман Кенгаши масъуллари ва фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, МФЙ раислари ва махаллалардаги аёллар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда O’zLiDeP туман Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Ж. Ашуров иштирок этиб, бугунги кунда амалдаги Бош қомусимизни давр талаблари даражасига олиб чиқиш зарурати туғилганлигини, жаҳон сиёсий майдонида рўй бераётган ижобий ва салбий ўзгаришлар, айнан шундай йўл тутишимиз кераклигини юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилганлиги, дарҳақиқат, ҳаётимизнинг бундан кейинги фаровонлашуви ушбу муҳим ҳужжатнинг ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилишига кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини қайд этди. 

Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритилаётган ушбу ўзгартиришларнинг  негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлиги алоҳида таъкидланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+