БПТ фаоллари Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ўз таклифларини билдиряпти

06.07.2022, 16:54

БПТ фаоллари Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ўз таклифларини билдиряпти

O'zLiDeP Учтепа туман Кенгаши ва туман “Маданият бўлими” қошидаги БПТ иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда Конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар бўйича тадбир иштирокчиларига кенг маълумотлар берилди.

Бош қомусимизда давлат ва жамият миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон халқи маънавий ва маданий меросининг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда. Шунингдек, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамланмоқда. Конституциямизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга бўлган ҳуқуқининг мазмун-моҳияти аниқ очиб берилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг ўзига хос тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналардан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ва қонун доирасида ҳал этиш ҳуқуқи ҳамда уни амалга ошира олиш қобилияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши деб эътироф этилиши ўрнатилмоқда.

Иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+