Жиззахда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

07.07.2022, 16:29

Жиззахда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

O’zLiDePнинг истиқболли “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Шароф Рашидов туманидаги “Zebo Bahromxo`ja” тикувчилик цехида маҳаллардаги “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимиз учун маҳорат дарси ташкил қилинди. Мазкур тикувчилик цехига партиямиз фаоли – Зебо опа Зокирова раҳбарлик қилади.

Зебо опа болаликдан тикувчиликнинг ҳадисини олган аёллардан. Шу сабаб, ҳеч қачон таниш-билиш, қариндош уруғлардан тушган буюртманинг кети узилмаган. Юртимизда тадбиркор аёлларга яратилаётган шароитлардан кўриб, опа ҳам ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. “Zebo Bahromxo`ja” деб номланган тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди. 5 та замонавий тикувчилик машинкасини олиб келиб ўрнатди. Ўзи истиқомат қилаётган “Яхтанлик” МФЙ ҳудудидаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи хотин-қизларни шогридликка олиб, касб сир-асрорларини ўргата бошлади. Айни пайтда 10 та аёл доимий иш билан таъминланган. Қолаверса, 20 нафар  шогирдлар ҳам етишиб чиқди. Ҳозирда 5та янги замонавий машинкага эга бўлган тикувчилик цехида турли хилдаги бежирим кўйлаклар, ҳарбийлар формалари тайёрланмоқда.

- Тикувчилик билан шуғулланаётганлар ҳозир ҳар бир маҳаллада бор.  Маҳсулотларингизга харидор топиш мушкул бўлмаятими?, - деди тадбиркор опа. Рақобатдан чўчимаймиз. Чунки, ҳар қандай ишни авваламбор, қалб қўримизни, бутун меҳримизни бериб, сифатли қилиб  бажаришга ўрганганмиз. Буюртмачиларимиз кўпчилиги доимий мижозлар бўлгани учун, нархини ҳам чўнтакбоп қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Қолаверса, тикувчилик фаолиятига хос барча янгиликлар билан мунтазам танишиб борамиз. Улардан ўз фаолиятимизда унумли фойдаланамиз.

Зебо опадан ўз иш тажрибасини, маҳоратини ўртоқлашиш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этишда ёрдам беришни сўраганимизда, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда партиянинг ёрдами катта бўлган, деб дарҳол рози бўлди.

Тикув цехига, нафақат тикувчилик сир-асрорларини, балки харидор билан ишлашдан тортиб маҳсулотни истеъмолчига етказишгача бўлган жараённи ўрганиш иштиёқидаги 15 нафардан ортиқ хотин-қизларни таклиф қилдик. Очиқ, самимий суҳбат тарзида ўтган маҳорат дарсида йиғилганлар амалий жараён билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топиш имконига эга бўлишди.

Яна бир эътиборли томони, тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари Ш.Рашидов туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Асқарова маҳорат дарсида иштирок этган икки нафар аёлнинг қарорини қўллаб-қувватлаб, уларга замонавий тикув машинкалари олиб беришда амалий ёрдам берадиган бўлди.

Саида Умаралиева,

 O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+