Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат

08.07.2022, 15:22

Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси OzLiDeP бошланғич ташкилотларида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

“Ангрен шаҳар  электр тармоқлари" корхонасидаги бошланғич партия ташкилотида ўтказилган очиқ муҳокама ҳам айни мақсадда ташкил этилди.

Тадбирни корхона раҳбари, партия аъзоси Баҳодир Ниматуллаев олиб бораркан, "Ўзбекистон  Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва  қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасига кенг жамоатчилик ва аҳолининг фикрлари олинаётгани натижасида халқ Конституция муаллифига айланаётганини алоҳида таъкидлади.

Мамлакат бўйлаб ўтказилатган мазкур ислоҳотлар жараёнида инсон қадри юксалтирилиб, халқнинг сиёсий иродаси рўёбга чиқаётганини қувончли ҳол, деб баҳолади.

O’zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши раҳбари Муқаддам Нарбаева эса  йиғилиш иштирокчиларига ушбу қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини  тушунтириш баробарида Конституция 1-моддасида белгиланган ижтимоий давлат тушунчасини батафсил изоҳлади.

“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрланаётгани эътирофга моликлигини қайд этди.

Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат принциплари асосида муносиб яшаш шароитларини яратиб беришини, у – ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат модели эканини таърифлади.

Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутиши, у шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилишини таъкидлади.

Шулар қаторида яшаш учун зарур ресурслар – ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш ҳам ижтимоий давлатда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўзлади.

“Бир сўз билан айтганда, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди. Сиз ҳам ўз фаолиятингиз билан Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш ишига муносиб хисса қўшмоқдасиз. Бугун мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий паллада ҳам фаоллик ва инсонийлик намунасини кўрсатишингизга иймонимиз комил”, - деди у ўз сўзи якунида.

Очиқ муҳокамада сўзга чиққанлар Конституциявий ислоҳотлар ва Қонун лойиҳаси борасидаги ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+