Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди

13.07.2022, 12:07

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди

Шу кунларда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида ташкил қилинган мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова йиғилиш иштирокчиларига Конституциявий қонуннинг ишлаб чиқиш жараёнлари, унинг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Ушбу бирлашманинг ишчи ходимлари Конституциявий қонун юзасидан ўз таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.

Шунингдек, Бувайда тумани Озод маҳалласи аҳолиси вакиллари иштирокида ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича халқ фикрини билиш, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни кенг аҳолига етказиш мақсади очиқ мулоқот ўтказилди.

Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга аҳоли вакиллари ўз таклифларини билдиришди.

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+