Конституция – ҳуқуқ, эркинлик, бурч ва масъулият

13.07.2022, 17:28

Конституция – ҳуқуқ, эркинлик, бурч ва масъулият

O`zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши ташабуси билан туман ҳокимлигида “Конституция – ҳуқуқ, эркинлик, бурч ва масъулият” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда O`zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши масъул ходимлари, туман МФЙ фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда сўз олган O’zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Акмал Мирзоев Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаларида ёшларнинг ўрни борасида алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари борар экан мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уни рўёбга чиқариш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятига шарт-шароитлар яратилаётганлиги эътироф этилди.

Сўнгги йилларда инсон қадрини улуғлаш, “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари ўзининг ижобий самарасини берди.

Бу эса халқимизнинг, ёшларимизнинг орзу ниятлари, истак ва иқтидорларини рўёбга чиқишига хизмат қилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар вакиллари такомиллаштирилаётган Конституцияда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратиш долзарб масала этиб белгиланаётганини мамнуният билан таъкидлашди.

Очиқ мулоқот якунида иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди.

 Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+