“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойиллар конституциявий қоида сифатида киритилмоқда

13.07.2022, 17:31

“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойиллар конституциявий қоида сифатида киритилмоқда

Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов ўз сайлов округида аҳоли ўртасида муҳокама йиғилишларини ўтказиб келмоқда. Навбатдаги муҳокама Учтепа тумани “Журжоний” МФЙ ва Халқ таълими Учтепа туман бўлимида ўтказилди.

Тадбирда депутат Дурбек Ахмедов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берди. Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасида “Инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+