Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси бошланғич партия ташкилотларида қизғин давом этмоқда

14.07.2022, 16:17

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси бошланғич партия ташкилотларида қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

-Айни пайтда партия Жиззах шаҳар Кенгаши таркибида 8103 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 87 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда, - дейди O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Дилноза Қосимова. – Конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишлаб ташкил этилаётган тадбирларда  партиядошларимиз ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтиш билан бирга асосли таклифларни ҳам билдирмоқдалар.

Шундай тадбирлардан бири Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида ташкил этилган, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Холида Алимова етакчилик қилаётган қуйи бўғинда ҳам бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ҳар ким соғлиғининг муҳофаза қилиниши ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги Асосий Қонунимизда белгиланаётгани юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини, бир қанча асосли таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.

Дилноза Қосимова,

O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+