Конституциявий ислоҳотлар: Давлат иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши учун шарт-шароит яратади

14.07.2022, 16:52

Конституциявий ислоҳотлар: Давлат иқтисодиёт тармоқларининг  ривожланиши учун  шарт-шароит яратади

O'zLiDeP Чиноз туман Кенгаши таркибидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонасига тегишли цехда ташкил этилган БПТда ўтган навбатдаги очиқ муҳокама тадбирида Конституциянинг 53-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда партия туман Кенгаши масъуллари, халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутати Мовлуда Сайдалиева,  Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонасига тегишли цех раҳбари Алишер Ахмедовлар мавзу доирасида маъруза қилишди.

Депутат Мовлуда Сайдалиева Конституциянинг 53-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тўхталаркан, Конституциямизнинг миллий иқтисодий тизимнинг асосларини белгиловчи мазкур моддасининг амалдаги таҳририда давлатнинг иқтисодий тизимдаги иштирокига доир асоссолувчи қоида назарда тутилмагани масаласига эътибор қаратди. Эркин бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодий жараёнларни бошқаришга доир конституциявий вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш муҳим аҳамият касб этишига алоҳида урғу берди.

Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгаришлар давлатнинг иқтисодий жараёнлардаги иштирокини оқилона чегаралар доирасида камайтиришни, иқтисодиёт тармоқларини ҳудудий ва соҳавий кесимда бошқаришда аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмлардан фойдаланишни ҳамда фискал дастаклар орқали ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида молиявий ресурларни қайта тақсимлашни назарда тутишини уқтирди.

Тадбирда иштирок этган БПТ фаоллари ҳам Конституциявий Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Шунингдек, ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди. 

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+