O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашида БПТлар сони яна иккитага ошди

15.07.2022, 15:07

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашида БПТлар сони яна иккитага ошди

Бухоро шаҳрида бугунги кунда O’zLiDeP нинг 89 та қуйи бўғини фаолият олиб бормоқда. Яқинда уларнинг умумий сони яна иккитага ошди. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари шаҳар маҳаллабай ва тадбиркорликни ривожлантириш марказида ташкил этилган ҳамда ўз сафига 65 нафар маслакдошни бирлаштирган янги БПТ раислигига Махмуд Таробий МФЙ даги ҳоким ёрдамчиси Умиджон Нарзиев сайланиб ушбу ҳудудда  улар томонидан O’zLiDeP нинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш бўйича тегишли ишлар олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари Агентлигининг Бухоро шаҳар бўлимида иш бошлаган бошланғич партия ташкилоти раиси Шавкат Шарипов 65 нафардан иборат БПТ аъзолари билан бирга келгусида ўз маслакдошлари сафини нафақат ишчи- ходимлари, ўрта қатлам, тадбиркор ва фермерлар, балки аҳолининг  турли вакиллари ҳисобидан кенгайтиришни ўзларининг асосий  вазифаларидан бири сифатида белгилаб олишган.

Эътиборлиси шундаки Бухоро шаҳри МФЙларида фаолияти олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларининг барчаси O’zLiDePни танлади.

Ташкил этилган тадбир давомида O’zLiDeP вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши масъуллари томонидан ҳар  иккала  БПТ раисига ҳам гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.  

Наргиза Ҳалилова,

O’zLiDeP вилоят Кенгаши бошланғич партия

ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+