“Депутат ва ёшлар” учрашувида ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар муҳокама қилинди

15.07.2022, 15:18

“Депутат ва ёшлар” учрашувида ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар муҳокама қилинди

Учқўрғон туманидаги 1-сектор ҳудудидаги Баҳриобод маҳалла фуқаролар йиғинида «Депутат  ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман кенгаши депутати ва БПТ раислари ҳамда туман ҳокимилиги ва туманда фаолият олиб бораётган ташкилот, муассаса ва барча корхоналар масъуллари иштирок этишди

Учрашувда ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда туман кенгаши депутати Жаҳонгир Риззаев сўз олиб, бугунги кунда долзарб бўлиб турган Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ёшларни фикрини тинглаб уларга мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашувларда 30 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман Кенгаши депутатига  ўз таклифларини ҳам беришди.

Депутат мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

  • Кўрилди
    632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+