Партия қуйи бўғинларида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
15.07.2022, 17:03

O'zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши таркибидаги Навобод насилли парранда корхонаси қошидаги БПТда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Боқиев, ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси Х.Ураков ҳамда партия Самарқанд туман Кенгаши масъуллари, халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутатлари иштирок этиб, мавзу доирасида маъруза қилишди.
Тадбирда Конституциянинг 53-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тўхталаркан, Конституциямизнинг миллий иқтисодий тизимнинг асосларини белгиловчи мазкур моддасининг амалдаги таҳририда давлатнинг иқтисодий тизимдаги иштирокига доир асос солувчи қоида назарда тутилмагани масаласига эътибор қаратди. Давлат иқтисодиёт тармоқларининг ва ҳудудларнинг уйғун ҳолда ривожлантирилиши учун шарт- шароитлар яратади, шунингдек иқтисодий ресурсларнинг адолатли равишда тақсимланишига алоҳида урғу берди.
Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгаришларида Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, ҳалол эркин рақобатни, барча мулк шакллари ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда муҳофаза қилиниши таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган депутатлар ва БПТ фаоллари ҳам Конституциявий Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Жахонгир Хужамкулов,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди
10.11.2023, 15:51
-
Маслакдошларимиз сафи ўсмоқда
25.10.2023, 12:03
-
Бухоро шаҳрида O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди
23.10.2023, 16:04
-
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади
10.10.2023, 17:08
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
Фикрингизни қолдиринг