Конституцияни такомиллаштириш жараёни O'zLiDeP қуйи бўғинларида ҳам муҳокама этилмоқда
15.07.2022, 17:13

Марғилон шаҳар Давлат хизматлари маркази бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилиш жараёнига бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ташкил этилган тадбирда O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши масъуллари, БПТ фаол аъзолари иштирок этдилар.
Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O'zLiDeP фаолларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборатдир.
Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 64 та моддасига 200дан ортиқ тузатишларни назарда тутмокда. Конституцияга ўзгартишлар “Инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритилади.
Шунингдек, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.
Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар Конституцияни такомиллаштириш жараёнида, ушбу муҳим ҳужжатнинг асосий бандларини Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларга мослаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг