Конституциявий ислоҳотлар: Давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар ҳақида ғамхўрлик қилади

15.07.2022, 17:15

Конституциявий ислоҳотлар: Давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар ҳақида ғамхўрлик қилади

Қувасой шаҳридаги “Мунис мебель” МЧЖ бошланғич партия ташкилотида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

O'zLiDePдан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Аъзамжон Костюмов лойиҳадаги ўзгаришларга тўхталинар экан, хусусан мигрантлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масала ҳақида сўз борди. Биламизки, сўнгги йилларда юртимизда хорижий давлатлардаги ватандошларимизга муносабат бутунлай ўзгарди. Чет элда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “Ватандошлар” жамоат фонди орқали чет элларда яшаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилалари билан алоқалар кенгайтирилмоқда.

Албатта, ушбу ташаббус тўхтаб қолмаслиги учун ватандошлар ҳақида давлат томонидан ғамхўрлик қилишнинг конституциявий асосларини яратиш зарур. Шу мақсадда Конституциямизга давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади, деган қоида ҳам киритилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Тадбирда аҳолини қизиқтирган бошқа йўналишлардаги таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+