Самарқандлик талаба-ёшлар иштирокида “Конституция билимдони” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди

15.07.2022, 18:46

Самарқандлик талаба-ёшлар иштирокида “Конституция билимдони” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши, партия қошидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ёшлар иштирокида “Конституция билимдони” интеллектуал мега мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши фаоллари, Маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия қошидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари,   Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакиллари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчи ва талабалари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ўзаро боғлиқ ва моҳиятан бир-бирини тақозо этувчи туб демократик сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Конституциявий ислоҳот бугунги ва истиқболдаги муваффақиятли ва барқарор тараққиётнинг зарурий ҳуқуқий шарти ва асоси ҳисобланиб, у ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттиришни тақозо этмоқда.

Интеллектуал мусобақада 10 дан ортиқ ёшлар жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар юзасидан беллашди. Таъкидлаш жоизки, мазкур танловдан кўзланган мақсад, Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг  фаол иштирокини таъминлашдан иборат. 

Ўзаро баҳсларга бой ўтган “Конституция билимдони” интеллектуал мега мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоаларга тадбир ташкилотчиларининг 1-, 2- ва 3-даражали дипломлари ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар юзасидан амалга ошириш йўлида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар олий ўқув юртларининг фаол талабалари ҳамда O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада оширишга ҳамда улар ўртасида ижодий ҳамкорлик ва тажриба алмашишга хизмат қилаётганини эътироф этишди.

  • Кўрилди
    636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+