Конституциявий қонун лойиҳасида давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши белгилаб қўйилмоқда

16.07.2022, 15:57

Конституциявий қонун лойиҳасида давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши белгилаб қўйилмоқда

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, “Шароф Рашидов”, “Ат Термизий”, “Афросиёб” маҳаллалари раислари ва фаоллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Бош қомусимизда фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш кўзда тутилган. Бунда: ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан турли чекловлар ўрнатиш, шунингдек уларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланмоқда. Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиши учун шароитлар яратишга ҳамда ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриши белгиланмокда, давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши, давлат пенсияларини, нафақаларини ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турларини таъминлаши мустаҳкамланмоқда.

Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг тақиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституция билан белгиланмоқда.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+