“Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказилди

19.07.2022, 11:14

“Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказилди

O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида партия  Бухоро  шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли, “Баноаз текстиль” МЧЖ БПТ раиси Махтоб Адилова ҳамда Бухоро давлат университети “Агрономия ва биотехнология” факультети талабалари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбир иштирокчиларга “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ва мақсадлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳамда томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш борасида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир доирасида университет талаба-ёшлари учун маҳорат дарси ташкил этилди ҳамда мазкур ташкилотда келажакда талабаларнинг амалиёт ўташи ҳам келишиб олинди.

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+