Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси кенг жамоатчилик орасида давом этмоқда

19.07.2022, 11:43

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси кенг жамоатчилик орасида давом этмоқда

Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

Мазкур сиёсий жараён жамиятнинг барча тоифалари таклифларини ўрганиш ва қабул қилиш билан бошланганлиги ҳам мамлакатимизда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганини англатади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли махсус автокорхона ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда депутат умумхалқ муҳокамасига қуйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунтириб ўтди.

Жумладан, фуқароларнинг малакали тиббий хизмат кўрсатилишига, соғлом табиий муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмлари кучайтирилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдам кўрсатишнинг қонунда белгиланган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги қатъий ўрнатилмоқда. Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши, санитария-эпидемиологик осойишталикни кафолатлаши, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун имкониятлар яратиши белгиланмоқда.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+