Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси – халқ иродасининг ифодасидир

19.07.2022, 11:46

Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси – халқ иродасининг ифодасидир

O’zLiDeP Жиззах вилоят  Кенгаши  “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳам да партия шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида  Ўзбекистон  “Тадбиркор аёл”  ишбилармон  аёллар  ассоциацияси вилоят бўлимида Конституциявий ислоҳотларга доир  қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари  бўйича ўринбосари Нозима Тугалова, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, хотин-қизлар ва партия фаоллари иштирок этишди.

Даставвал, иштирокчиларга лойиҳада Асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилаётгани тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди.  

Муҳокамада таъкидланганидек, бу ўзгартиш ва қўшимчалар Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

Дилноза Қосимова,

 O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+