Бош қомусимизда педагогларнинг мақоми мустаҳкамланмоқда

19.07.2022, 11:51

Бош қомусимизда педагогларнинг мақоми мустаҳкамланмоқда

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Қўшработ халқ таълими туман бўлимида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Жамила Сайфиддинова “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан маълумот берди.

Мазкур қонун лойиҳасидаги 41-модданинг тўлдирилаётган қисмларини батафсил таништириб ўтилди. Яъни давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгилаб қўйилаётгани таъкидланди.

Шунингдек тадбирда сўзга чиққанлар Президентимизнинг таълим соҳасини чуқур ислоҳ қилиш ва сифатини тубдан оширилаётгани ҳамда янги Ўзбекистон бунёдкори бўлмиш ёшларимизга энг илғор таълим дастурлари асосида чуқур билим олиб, келгусида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб улғайиши учун кенг имкониятлар очиб бералаётгани эътироф этилди.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+