Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилди

19.07.2022, 11:52

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилди

Шу кунларда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қўшработ тиббиёт бирлашмаси қошидаги партия бошланғич ташкилотида ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Жамила Сайфиддинова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Азим Ҳаққуловлар йиғилиш иштирокчиларига Конституциявий қонуннинг ишлаб чиқиш жараёнлари, унинг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.

Уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “инсон — жамият — давлат”, “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, ўзгартишлар сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ва экологик муҳофаза каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ.

Қизғин давом этган семинар якунида иштирокчилар томонидан Конституциявий қонун лойиҳасига қатор таклифларини билдириб ўтишди.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+