Зоминда хотин-қизлар иштирокида конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди

19.07.2022, 11:57

Зоминда хотин-қизлар иштирокида конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари томонидан жойларда конституциявий ислоҳотларга доир қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кўплаб очиқ мулоқот, семинар ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Зомин  туман Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида бўлиб ўтди. “Бош қомусимиз – фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори” деб номланган очиқ мулоқотда, депутатлар, туман  Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ходимлари,  партия фаоллари  иштирок этдилар.

Тадбирда Янги конституцияга киритиш учун таклиф қилинаётган ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш таъкиқланишини қатъий белгилаб қўйиш, Асосий Қомусимизда болалар меҳнатига йўл қўймасликни акс эттириш каби масалалар қизғин муҳокама қилиниб, тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Примқул Нурматов,

O'zLiDeP Зомин туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+