Депутат маҳаллада сайловчилар қабулини ўтказди

20.07.2022, 14:22

Депутат маҳаллада сайловчилар қабулини ўтказди

O`zLiDePдан халқ депутатлари Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланган Ҳалимжон Сафаров халқнинг ишончли вакили сифатида аҳоли муаммоларини ўз вақтида ўрганиб, уларнинг ечимини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Депутат Ҳ.Сафаров ўзи сайланган округидаги “Чорбахосса” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла тизимида иш бошлаган раис ҳамда хотин-қизлар фаоли фаолияти билан яқиндан танишди.

Маҳаллада кам таъминланган оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган ногиронлар рўйхатини ўрганиб чиқди.

Шу куни халқ ноиби МФЙ биносида сайловчилар қабулини ҳам ўтказди. Ўрганиш давомида айни вақтда бандлиги таъминламаган ёшлар ҳамда кўмакка муҳтож эҳтиёжманд оила вакилларининг муаммаолари билан атрофлича танишди.

Аҳолини қийнаб келаётган айрим муаммолларни ҳал этиш мақсадида депутат томонидан шу куннинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари берилди ва бажарилиши назоратга олинди.

O‘zLiDeP депутатлари халқ билан доимий мулоқотда бўлиб, оддий одамларнинг дарду-ташвишлари билан яшамоқда. Уларнинг жонбозлиги боис, неча йиллардан буён одамларни қийнаб келаётган муаммолар қисқа фурсатда ижобий ҳал этилмоқда. Зеро, депутатни халқ сайлаган, у сайловчиларнинг чинакам хизматкори бўлмоғи лозим.

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+